Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Шавкат Мирзиёев Венгрияга ҳамдардлик билдирди
23.01.2017 19:13,  
2

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Венгрия Президенти Янош Адерга Италия шимолидаги Верона вилоятида юз берган ва венгер фуқаролари ҳалок бўлган автобус иштирокида содир этилган ЙТҲ муносабати билан ҳамдардлик билдирди.

Бу ҳақда ТИВ ахборот хизмати хабар берди. Давлатимиз раҳбари самимий таъзия изҳор этиб, қурбон бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик туйғуларини етказишни сўради ҳамда жароҳат олганларни қисқа муддатда соғайишини тилади.

Малумот учун, Италияда 21 январга ўтар кечаси Франциядан Венгрияга кетаётган сайёҳлик автобуси кўприкнинг устунига урилиб, ёниб кетди.

Йўловчилар орасида 14—18 ёш оралиғидаги ўқувчилар, ота-оналар ва ўқитувчилар — жами 55 киши бўлган. ОАВ ахборотига кўра, ҳодиса оқибатида 16 киши ҳалок бўлган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан