Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонда биринчи марта муассасалар очиқлик индекси эълон қилинади
24.01.2017 00:12,  
3

Ушбу  йилнинг март ойида Ўзбекистонда биринчи бор давлат муассасаларининг очиқлик индекси эълон қилинади, деб хабар қилмоқда Олий Мажлиснинг ахборот ва коммуникация технологиялари қўмитаси раиси Илҳом Абдуллаев.

Депутат айтишига қараганда, бугунги кунда ижроия ҳукумат органлари самарадорлигини белгилайдиган чоралар қўллаш вақти келган. Айни дамда депутатлар муассалалар давлат ташкилотлари очиқлик индекси устида ишламоқда.

"Махсус мониторинг гуруҳи 2017 йил 1 январ ҳолатигача бўлган маълумотларни жамламоқда. Бу анча мураккаб жараён. Биз 1 мартга қадар ушбу кўрсаткични кенг жамоатчилик учун эълон қилишга қарор қилганмиз. Бу Ўзбекистон тарихида давлат органларининг биринчи тўлақонли очиқлик индекси бўлади", — деди Илхом Абдуллаев.

Маълумотларда 47 та давлат ташкилотларининг очиқлик индекси эълон қилинади. Ушбу маълумотлар асосида қайси вазирлик ёки маҳаллий бошқарув органи яхшироқ ишлаётганини билдиради.

Очиқлик индексига қўйилган талаблар "Давлат бошқарув органлари очиқлиги тўғрисидаги" қонун нормаларига қараб белигиланади. Индекс турли кўрсаткичлар бўйича жамланган баллар асосида белгиланади. Масалан, муассаса раҳбарининг ОАВ вакиллари олдида чиқишлари, муассаса интернет саҳифасига қўйилган талабларнинг тўлиқ бажарилиши, фуқароларнинг тадбирларда иштирок этишига имконият яратилиши каби кўрсаткичлар шулар жумласидан.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан