Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






ХХР раиси Пекиндаги олимпия обьектларини кўздан кечирди
24.01.2017 13:29,  
7

Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпин 2022 йил Пекинда бўлиб ўтадиган қишки Олимпиада ўйинлари ташкилотчилари билан навбатдан ташқари учрашув ўтказди. Хитой етакчиси қурилаётган обьектларни кўздан кечирди ва бюджетни режа асосида сарфлашга чақирди.

Си Цзиньпин ташкилотчилар қўмитаси ва унга жалб этилганлар ўз ишини лойиҳалаш ва қурилиш соҳасидаги замонавий дизайн асосида бажаришлари ҳамда бюджетни режасиз сарфламаслик ва Олимпиадага тайёргарлик жараёнида коррупцияга йўл қўймаслик кераклигини айтди.

"2022 йилги Олимпиада ўйинлари Чжанцзякоу ва Пекин учун ривожланиш йўлидаги туртки бўлиши керак. Маҳаллий ҳукумат ушбу спорт обьектлари мусобақадан сўнг ҳам ишлашда давом этишини таъминлаши лозим" - дейди ХХР раиси.

Пекин бунгача 2008 йилда ёзги Олимпиада ўйинларига мезбонлик қилган. 2015 йилда 2022 йилги қишки Олимпиада ўйинлари учун Чжанцякоу провинциясидаги Хэбэй ва Пекин шаҳарлари танланган. Шундай қилиб, Пекин ёзги ва қишки Олимпиада ўйинлари ўтказилган тарихдаги биринчи мамлакатга айланади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан