Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






АҚШ ҳукумати Исроилдаги элчихонасини Қуддусга кўчириш ҳаракатини бошлади
24.01.2017 14:34,  
3

Оқ уй раҳбарияти Доналд Трампнинг сайловолди ваъдасини бажариш учун музокаралар бошланганини эълон қилди. Бу ҳақда Al Jazeera​ хабар бермоқда.

АҚШ президенти ўзиниг сайловолди кампанияс пайтида Исроилдаги АҚШ элчихонасини Тел-Авивдан Қуддусга кўчиришга сўз берган эди. Янги ҳукумат мазкур ваъдани амалга ошириш учун илк ҳаракатларни амалга оширишни бошлагани Оқ уй матбуот хизмати вакили Шон Спайсер якшанба куни маълум қилган.

«Биз ҳали мазкур масалани муҳокама қилишнинг бошланғич босқичидамиз», – деб айтган ҳукумат вакили. АҚШ ҳукуматининг қарори Фаластинда норозиликларга сабаб бўлган. Ғарбий соҳил, Шарқий Қуддусда намойишлар бўлиб ўтган.

Қуддус мери Нир Баркат АҚШ раҳбариятининг баёнотини олқишлаб шундай деган: «Мазкур баёнот дунёга АҚШ томонидан Қуддус Исроилнинг бўлинмас пойтахти сифатида тан олинганлигини очиқ хабар берди. АҚШ ҳукуматини элчихонани ҳеч бир қийинчиликсиз ва чаққонлик билан кўчириш учун барча керакли ёрдам билан таъминлаймиз».

Фаластин ҳукумати АҚШ элчихонасининг Қуддусга кўчирилишига қаршилигини билдирган. Элчихонанинг БМТ резолюцияси бўйича Фаластин ҳудуди саналган Қуддусга кўчирилиши Қуддусни Исроил пойтахти сифатида тан олинишини англатади. Бу эса ўз навбатида пойтахти Қуддус шаҳри бўлган мустақил Фаластин давлати барпо этиш режасини хавф остига қўяди. Қуддус шаҳри 1967 йилда Исроил томонидан босиб олинган бўлиб, Исроил ҳукумати шаҳарни пойтахт сифатида кўради.

Аввалроқ, Фаластин президенти Маҳмуд Аббос Доналд Трампга ёзган мактубида Қуддус масаласидаги режеларини амалга оширмасликни сўраган эди. Агар АҚШ элчихонаси Қуддусга кўчириладиган бўлса, Фаластинда иккита давлат тузиш ва минтақада тинчликка эришишга оид ҳаракатларни чиппакка чиқаради.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан