Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Қозоғистонда ўзбек автомобиллари ишлаб чиқарилади
24.01.2017 17:17,  
18

Қозоғистоннинг Костанай вилоятида 2017 йилда хитойлик ва ўзбекистонлик ҳамкорлар билан биргаликда 10 минг дона автомобил йиғишга қарор қилинган, деб хабар қилмоқда alau.kz нашри.

“ТОО “СарқаркаАвтопром” “Ўзавто” билан ҳамкорликда Костанай вилоятида енгиил автомобиллар ва автобусларни йирик-узелли ишлаб чиқаришга келишиб олишди. Келажакда ушбу соҳа учун махсус Индустриал зона қурилиб, у ерда локализация даражаси 50фоизга еткизилади”, — деди Костанай акими ўринбосари Роза Кемалова.

Ҳоким айтишига қараганда, асосий урғу унча қиммат бўлмаган енгил автомобилларга берилади. Бу борада ўзбекистонлик корхоналар билан ҳамкорлик қилишан катта умид қилинмоқда.  

Қозоғистонда Ravon автомобиллари ўртача 8000 доллар туради, Lada Priora эса —  10500 доллар. Устига устак Ravon автомобилларининг сифати жуда яхши. Ўзбекистонлик ҳамкорлар билан йилига 7 минг дона автомобил йиғиш ҳақида келишиб олдик. Дастлаб йирик узелли йиғиш билан шуғулланамиз, кейин эса, тўлиқ йиғиш жараёнига киришишга умид қилмоқдамиз”, — деди вилоят раҳбари.

2017 йилда Костанай вилояти 2016 йилга қараганда 2 баравар кўп автомобил ишлаб чиқаришни режалаштирган. Вилоятда шунингдек Peugeot, SsangYong ва бошқа маркалар ҳам ишлаб чиқарилади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан