Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Сенатор ҳокимларни сайлаш ҳақида: биз велосипед ихтиро қилмоқчи эмасмиз
24.01.2017 17:18,  
16

Олий Мажлис Сенати раиси ўринбосари Светлана Ортиқова Sputnik мухбири билан суҳбатда президент Шавкат Мирзиёевнинг ҳокимларни сайлаш ҳақидаги ташаббуси қандай амалга оширилиши ҳақида сўзлаб берди.

Қайд этиш жоиз, Конституция қабул қилинганлигининг 24 йиллиги муносабати билан ўтказилган тантанали маросимдаги чиқишида давлат раҳбари ҳокимларни сайлаш таклифи билан чиққан эди. Натижада ушбу таклиф республикани ривожлантириш стратегияси лойиҳасига киритилди ва айни пайтда Тошкентда бўлиб ўтаётган медиа ҳафталик доирасида қизғин муҳокама қилинмоқда.

Мазкур ҳужжатга кўра, йил охирига қадар мамлакатда вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари сайловлари ҳақидаги қонун лойиҳаси Концепцияси ишлаб чиқилади. Сенатор Светлана Ортиқованинг айтишича, бу бутун мамлакат ва жамиятнинг келгуси ҳаёти учун муҳим аҳамиятга эга ташаббус ҳисобланади.

"Халқаро тажриба, хусусан, Франция тажрибасини ўрганар эканмиз, халқ шаҳар мэри сайловларида қандай иштирок этишини кўришимиз мумкин ва шунга мувофиқ, мэрларнинг уларни сайлаган халқ олдидаги жавобгарлиги ошади. Ҳозирда Қонунчилик палатаси, Олий Мажлис сенаторларининг сайловчи-халқ олдидаги масъулияти шу тарзда оширилмоқда", — деди Ўзбекистон парламенти юқори палатаси вакили.

У шунингдек, президент тантанали қасамёд вақтидаги нутқида ўзини халқ президент этиб сайлаганини таъкидлагани ва мазкур ишончни оқлашга ваъда берганини эслатиб ўтди. Ортиқованинг айтишича, туман, шаҳар ва вилоятлар ҳокимларини сайлаш жараёни глобал миқёсдаги янгилик эмас.

"Велосипед аллақачон яратилган, уни қайтадан ихтиро қилишнинг ҳожати йўқ, халқаро тажриба мавжуд, халқ бу жараёнларда қандай иштирок этиши борасида қарашларимиз етарли. Менимча, тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатда бу борадаги барча жараёнлар қайд этилади. Ва албатта ушбу ҳужжат бевосита таъсирга эга бўлади, яъни унда бу сайловлар қандай тарзда ўтказилиши бўйича ҳар бир жараён батафсил ёзилади. Шубҳасиз, бу ҳокимликка сайловлар бўлиб ўтган ҳудуддаги ҳаёт сифатига, халқнинг турмуш даражасига таъсир кўрсатади. Бу эса жамият ва мамлакат турмуш даражасини ҳам белгилаб беради", — таъкидлади сенатор.

Мавжуд қонунчиликка кўра, вилоятлар ва Тошкент шаҳри маъмурияти раҳбарлари (ҳокимлар) президент томонидан лавозимга тайинланади ёки лавозимидан озод этилади. Вилоят ва Тошкент шаҳар ҳокими номзодлари Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тегишли халқ депутатлари Кенгашларидаги партия гуруҳларининг ҳар бири билан маслаҳатлашувлар ўтказилганидан сўнг халқ депутатлари вилоят ва Тошкент шаҳар Кенгашига тасдиқлаш учун тақдим этилади. Туман, шаҳар ҳокимлари вилоят ҳокими томонидан тайинланади ва лавозимидан озод этилади ҳамда тегишли халқ депутатлари Кенгаши томонидан тасдиқланади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан