Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкентдан уй сотиб олишни истаганлар учун янги талаблар киритилмоқда
24.01.2017 19:33,  
21

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни муҳокама қилиш порталида “Инсон манфаатлари ва халқ билан суҳбат” йили давлат дастури лойиҳаси эълон қилинган.

Ушбу лойиҳада, жумладан, Тошкент шаҳри ва вилояти ҳудуда квартира ва уй сотиб олишни истаган бошқа вилоят вакиллари ва чет эл фуқаролари учун бир қатор шартлар киритиш таклиф қилинган. 

Хусусан, лойиҳада айтилишига кўра, Ўзбекистон Республикаси резидентлари фақат бирламчи бозорда, яъни янги қурилган уйлардан турар жой сотиб олишлари мумкин. Лекин ушбу турар жой нархи энг кам иш ҳаққидан 2 минг маротаба қиммат бўлиши керак. Ундан ташқари ушбу турар жой нархидан давлатга 5-10 % миқдорида бож тўлаш керак бўлади.  

Чет эл фуқаролари Тошкент шаҳри ёки вилоятидан уй сотиб олганда турар жой нархи 100 минг АҚШ долларидан қиммат бўлиши керак.

Эслатиб ўтамиз, айни дамда Тошкентда доимий рўйхатдан ўтмаган фуқаролар бу ерда уй-жой сотиб олиш ҳуқуқига эга эмас.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан