Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистон адвокатлар палатаси: гувоҳлар давлат ҳимоясига олинади
24.01.2017 19:54,  
18

Ўзбекистонда 2017 йил охирига қадар жабрланувчилар, гувоҳлар ва жиноят процессининг бошқа иштирокчиларини ҳимоя қилиш ҳақидаги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилади. Қонунда уларнинг жисмоний ва ижтимоий ҳимояланиши давлат томонидан кафолатланиши кўзда тутилади, деди республика адвокатлар палатаси раиси Равшан Аҳмедов.

"Қонун лойиҳаси ("Жабрланувчилар, гувоҳлар ва жиноят процессининг бошқа иштирокчиларини ҳимоя қилиш ҳақида" — таҳ.) шу йилнинг охирига қадар тайёр бўлади, унинг қабул қилиниши жиноят процесси қатнашчилари — жабрланувчилар, гувоҳларнинг жисмоний ва ижтимоий ҳимояси бўйича давлат томонидан кафолат берилишини таъминлайди", — деди Аҳмедов 2017-2021 йилларда Ўзбекистонни ривожлантиришнинг ҳаракатлар стратегияси лойиҳасини муҳокама қилиш бўйича бўлиб ўтаётган медиа-ҳафталик тадбирида.

Республикада давлат бошқаруви, суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳот ва модернизация қилиш, иқтисодиётни либераллаштириш, ижтимоий ва ташқи сиёсат соҳасидаги ислоҳотларни ўз ичига олган Ўзбекистонни ривожлантиришнинг беш йиллик стратегия лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилганди.

Медиа-ҳафталик доирасида тарқатилган материалларга кўра, Ўзбекистон қонунчилигида жиноят процесси иштирокчиларига нисбатан таҳдид юз берган ҳолларда уларнинг ҳимоя қилиниши борасида умумий меъёрлар мавжуд. Қонунчиликда ҳимоянинг ушбу кўринишдаги тури бўйича батафсил чора-тадбирлар кўрсатилмаган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан