Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Депутат: "Тошкентда доимий рўйхатдан ўтишнинг янги имкони коррупция ва турли низоларнинг олдини олиши мумкин"
24.01.2017 20:18,  
4

23-27 январь кунлари Тошкент шаҳрида "2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг беш йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси" лойиҳасининг жамоатчилик муҳокамасига доир медиаҳафталик ўтказилмоқда. Унда давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари, эксперт ва журналистлар, жамоат ташкилотлари вакиллари иштирок этишмоқда, деб ёзади Кун нашри.

24 январь куни медиаҳафталик мавзуси "Қонун устуворлигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилишнинг устувор йўналишлари"га қаратилди. Унда 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг беш йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясига киритилган лойиҳалар муҳокамага қўйилди. Ана шундай лойиҳалардан бири - фуқароларга янги уй сотиб олиш ва давлат божини тўлаш эвазига Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий рўйхатдан ўтиш имкони берилишидир. Ушбу мавзу юзасидан ҳафталик иштирокчиларда турли саволлар туғилди. 

Агарда Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида муайян шартлар асосида доимий рўйхатдан ўтиш имкони берилса, бу қайсидир маънода коррупцияга йўл очиб бермайдими?

Нодиржон Муҳторов, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати: 
"Фуқароларнинг доимий хоҳиш-истаклари ва мурожаатлари эътиборга олинган ҳолда доимий рўйхатдан ўтиш бўйича айрим талаблар жорий қилиниши режалаштирилган. Унга кўра, фуқароларимизга янги қурилаётган уйларни сотиб олиш шарти қўйилади. Шу билан бирга, сотиб олинаётган вақтда 5-10 фоиз миқдорда давлат божини тўлаш шарти ҳам жорий этилиши кўзда тутилган. 

Хорижий давлат вакилларига эса 100 минг АҚШ долларидан кам бўлмаган нархдаги уйларни сотиб олиш талаби қўйилади. Фуқароларнинг Тошкент шаҳрида ишлаш ва доимий равишда истиқомат қилишга имтиёзлари бўлмаса-да, фарзандлари учун уй олиниши керак, деган ҳақчил таклиф киритилган. Бундай талабларнинг амалда тадбиқ этилиши коррупциянинг юзага келишига сабаб бўлади, деб ҳисобламайман. Сабаби вилоятларда шундай тадбиркорлар, фермер хўжаликлари борки, улар молиявий томонлама уйлар сотиб олишга етарлича маблағи мавжуд. Улар ҳозир ҳам турар-жойларни сотиб олиши мумкин, бироқ бировнинг номига. Бу ҳолатда ҳам корруцияга йўл қўйилиш эҳтимоли катта".

Нодир Жўраев, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг ўринбосари:
"Албатта, кўпчиликни бу савол ўйлантириши табиий. Нима учун бундай шартлар қўйилди: яъни янги уй жой сотиб олиш шарти ва уларнинг нархига қўйиладиган минимал талаб. Агарда мавжуд чекловлар бутунлай олиб ташланса, бу Тошкент шаҳри аҳолиси учун ҳам ноқулайлик туғдириши мумкин. Қайси маънодаким, уйларнинг нархи асоссиз равишда кўтарилиши мумкин. Иккинчидан, бировнинг номига расмийлаштириш ёки ижарага бериш ҳолатлари кўпаяди. Биз жойларда суриштирув ишларини олиб борганимизда, жуда кўпчиликнинг уйи бировнинг номида эканлиги аниқланди. Шу сабабдан ҳам, агарда фуқароларимиз янги қурилган уй жой сотиб олишса, у бошқа бир кишидан сотиб олинмайди ва сунъий равишда бозордаги нархлар ошиб кетишини олдини олади. Нархлар бозордаги ҳолатдан келиб чиққан ҳолдаги нархлардир. Агарда бу тизим ишга тушадиган бўлса, ҳеч қандай коррупция ёки бошқа бир суиистеъмолчиликларга йўл қўйилмади. Балки муаммоларнинг олдини олишда ва фуқарорлар ўртасида низолар келиб чиқишини олдини олишга хизмат қилади".

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан