Ўтган йилда реклама қонунчилигини бузган 66 мансабдор шахсларга нисбатан 41,9 млн сўм миқдоридаги жарима қўлланилди. Ушбу маълумотлар Давлат рақобат қўмитасининг 2016 йил якунлари бўйича преcc-релизида тақдим этилди.
Қайд этилишича, реклама қонунчилигига риоя этилиши юзасидан 425 та ўрганиш ва кузатувлар ўтказилиб, 236 та ҳолат бўйича қонун бузилиши аниқланди. Хўжалик юритувчи субъектларга 179 та кўрсатмалар берилди.
Ўтган ҳисобот даврида қўмитага ноҳалол рақобат юзасидан 64 мурожаат келиб тушди, шундан 19 таси бўйича рақобат тўғрисидаги қонунчилик бузилиши ҳолатлари юзасидан 24 та иш қўзғатилди.