Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Яман армияси Мўха портини ҳусий исёнчиларидан тортиб олди
25.01.2017 13:05,  
14

Саудия Арабистони бошчилигидаги коалиция кўмагида ҳукумат қўшинлари жануби-ғарбий Ямандаги порт шаҳарни эгаллади, дея хабар бермоқда Al Jazeera телеканали.

Мўха шаҳри 2014 йилнинг ноябрь ойидан бери исёнчилар назоратида қолаётган эди. Яман армияси зобити генерал Аҳмад Сайф ал-Яфаий душанба куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида ҳукумат қўшинлари шаҳарга киргани ҳақида маълумот берган.

Саудия бошчилигидаги коалиция кўмагида ҳукумат армияси Яманнинг жануби-ғарбий соҳилларида исёнчиларга қарши ҳужумлар бошлаганига уч ҳафта бўлди. Ҳарбий ҳаракатларда Саудияга қаршли ҳарбий самолёт ва вертолётлар иштирок этган. Яман ҳукуматининг билдиришича, исёнчилар Қизил денгиз бўйида жойлашган Мўха портидан мамлакатга қурол-яроғ олиб кириш учун фойдаланишган. Портнинг қўлга киритилиши коалицион қўшининг муҳим ғалабаси ҳисобланади.

Ямандаги ҳусий исёнчилари ва ҳукумат кучлари ўртасидаги фуқаролар уруши 10 мингдан ортиқ одамни ҳаётдан олиб кетган ва 40 минг киши жароҳат олган. Уруш туфайли мамлакатдаги гуманитар вазият ҳалокат ёқасига келиб қолган. Аҳоли очарчилик, юқумли касалликлар ва ичимлик суви етишмовчилиги остида кун кечиришга мажбур бўлмоқда. Ҳаво ҳужумлари оқибатида тиббиёт инфратузилмаси бутунлай вайрон бўлган.

Эрон дастаклаётган ҳусий исёнчилари томонидан пойтахт Сананинг қўлга киритилиши ортидан, араб давлатларидан иборат коалиция 2015 йилнинг март ойида исёнчиларига қарши ҳарбий ҳаракатлар бошлаган эди. Исёнчилар мамлакатнинг аҳоли энг кўп истиқомат қиладиган ҳудудларни назорат қилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан