Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Британиялик мактаб ўқувчиси Муҳаммад Али ўз сайтини 6 млн долларга сотмади
25.01.2017 18:43,  
11

Йоркшир графлигида яшовчи 16 ёшли Муҳаммад Али стартапини 6 млн долларга сотмаганлиги ҳақида The Sun хабар бермоқда.

Муҳаммад Али шериги 60 ёшли Крис Торп билан Weneed1.com номли янги сервис ташкил қилди. Бу хизмат бозордаги таклифларни таққослайди ва мақбулроқ нархли товарни қидиради.

Сайтга америкалик инвесторлар қизиқиб қолди ва 2016 йилнинг декабрида лойиҳани сотиб олиш учун Алига беш млн фунт (олти млн доллар атрофида) таклиф қилишди.

Ваъда қилинган катта ҳажмли пулга қарамасдан Муҳаммад Али таклифни рад этди. У келажакда Weneed1.com бундан ҳам катта фойда келтиришига ишонади. “Тушунаман, бу кичик таваккал эмас, аммо ўзим нимадир қилмоқчиман”, дейди ўспирин.

Али 2014 йилда ойига 7,5 доллар тўлаб обуна бўладиган видеоўйин яратиб 40 минг долларча ишлаган. У барчасини YouTube видеолавҳалари ва китоблардан ўрганганини айтди.

Дарвоқе, Weneed1.com сайтининг тўлиқ версияси шу йилнинг 28 январида ишга тушади.

Муҳаммад Али ота-онаси билан

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан