Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкентда Ислом Каримовга уюштирилган суиқасд ҳақида китоб чиқди
25.01.2017 21:19,  
60

Бугун Тошкентда ёзувчи Акбар Мирзонинг “Суиқасд” асари тақдимоти бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда Спутник нашри.

Янги китоб Ўзбекистон Биринчи президенти туғилган куни арафасида тақдим қилинмоқда. Китобда Ислом Каримов оғир синовдан мардонавор ўтган давлат раҳбари сифатида тасвирланган. Шунингдек, жиноятчиларни фош қилишда иштирок этган ҳуқуқни сақлаш органларининг тезкор ва аниқ ҳаракатлари ҳақида ҳам ҳикоя қилинган.

“Бу асар ёш ва истиқболли ёзувчи Акбар Мирзонинг олдин чоп этилган, Наманган ва Андижон воқеалари акс эттирилган, "Аёзи чўзилган баҳор" ва "Ажал билан юзма-юз" китобларининг давоми бўлиб, у мустақил Ўзбекистон босиб ўтган мураккаб йўлни тасвирлайди. Асарда Ўзбекистон Биринчи президенти фаолияти ҳақида бадиий нақлда ҳикоя қилиб берилган”, — деб изоҳ берди Ўзбекистон  ёзувчилар иттифоқи аъзоси Ҳабиб Темиров.

Эслатиб ўтамиз, 1999 йилнинг Февралида террорчилар Тошкентнинг 6 жойида портлашлар уюштирган эди. Ўшанда Ўзбекистон раҳбарияти, муҳим давлат бошқарув органлари террорчилар нишонига айланган эди.

Террорчилар Вазирлар Маҳкамаси биносининг “V“ шаклидаги устуни олдида бомба ўрнатилган автомобил портлатиб юборишади. Айнан шу вақтда Вазирлар маҳкамасининг кенгаши ўтказилиши ва унда президент ҳам иштирок этиши режалаштирилган бўлади.

Ўзбекистон Биринчи президенти Ислом Каримов 2016 йилнинг 2 сентябрида, 78 ёшида вафот этди. 30 январ Ислом Каримов туғилган куни. Айни дамда Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида ушбу кунни муносиб кутиб олиш учун тайёргарлик кўрилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан