Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонда 2 сентябрь ҳар йили Ислом Каримов Хотира куни сифатида ёд этилади
26.01.2017 00:25,  
19

Ислом Каримов вафот этган сана — 2-сентябрь ҳар йили Биринчи Президент Хотира куни сифатида ёд этилади. Ислом Каримов таваллуд топган сана — 30 январь эса ҳар йили кенг нишонланади.

Бу Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан 25 январь куни имзоланган «Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг хотирасини абадийлаштириш тўғрисида»ги қарорда белгилаб қўйилган.

Қарор «халқимизнинг самимий тилаклари ва хоҳиш-иродасидан келиб чиқиб, она Ватанимиз мустақиллиги, эл-юртимиз равнақи йўлидаги буюк тарихий хизматларини инобатга олиб, Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти, Ўзбекистон Қаҳрамони Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг ёрқин хотирасини абадийлаштириш мақсадида» қабул қилинган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан