Ямайкалик спринтер Усэйн Болт ва унинг терма жамоадаги шериги Неста-Картер допинг-намуна қайта текширувидан сўнг Пекиндаги Олимпиада олтин медалидан маҳрум қилинди.
Картер намунасида тақиқланган метилгексанамин препарати қолдиқлари аниқланди. Шундай қилиб, эркаклар ўртасида 4×100 метр эстафетаси натижалари бекор қилинди, ямайкалик спринтерлар медалларни қайтаришлари лозим.
Медаль бекор қилинганидан сўнг Болт саккиз карра Олимпия чемпиони бўлиб қолди. Бунгача таниқли спринтер интерьвюда медални қайтаришга тайёрлигини маълум қилган эди.
Олимпиада-2008 олтин медаллари эндиликда Тринидад ва Тобаго терма жамоасига тегишли бўлади, кумуш эса япон спринтерларига, бронза — бразилияликларга насиб этди.