Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонда 5та янги телеканал очилади
4.05.2016 21:49,  
18

Бу ҳақда  Ўзбекистон электрон оммавий ахборот воситалари Миллий Ассоциацияси  (ЎзЭОАВМА) бошқаруви раиси Фирдавс Абдухолиқов маълум қилган, деб ёзмоқда Kun.uz.

«Биз 5та янги хусусий телеканали ташкил қилиш устида иш олиб борамиз. Бу борадаги ишлар 1 сентябрь куни бошланиши режалаштирилган», дея маълум қилган у Тошкентда ўтказилган халқаро конференция чоғида.

У каналларнинг мавзу йўналишлари қандай бўлиши ҳамда уларнинг экранларда қачондан пайдо бўлишига аниқлик киритмаган. Унинг билдиришича, молиялаштириш ишлари хусусий маблағлар ҳисобига бўлади.

Бугунги кунда Ўзбекистоннинг 68,8 фоиз аҳолиси рақамли телевидениедан фойдаланиш имкониятига эга. Бу орқали аҳоли Ўзбекистондаги 12та рақамли телеканалларни («Ўзбекистон», «Ёшлар», «Тошкент», «Спорт», «Оилавий», «Болажон», «Наво», «Маданият ва маърифат», «Диёр», «Дунё бўйлаб», «Кинотеатр» ва «Маҳалла») кузатиши мумкин.

Ўзбекистон электрон оммавий ахборот воситалари Миллий Ассоциацияси (ЎзЭОАВМА) нодавлат оммавий ахборот воситаларини қўллаб-қувватлаш, уларнинг моддий-техник базаси ва кадрлар салоҳиятини мустаҳкамлаш мақсадида 2003 йилда ташкил этилган бўлиб, бугунги кунда ўз атрофига 100дан ортиқ нодавлат электрон ОАВни бирлаштирган. Ўзбекистонда фаолият юритаётган барча оммавий ахборот воситалари қаторида мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламдаги демократик ислоҳотлар жараёнларини, хусусан, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларининг “Кучли давлатдан – кучли жамият” қурилиши йўлидаги иштирокини ёритишда фаол қатнашиб келмоқда.

ЎзЭОАВМА томонидан аъзо нодавлат телерадиостанциялар иштирокида ҳар йили анъанавий тарзда ишлаб чиқиладиган Нодавлат телерадиоузатувчиларнинг Ривожланиш дастурлари доирасида турли йўналишларда жами 80дан ортиқ лойиҳалар амалга татбиқ этилди.

2014 йилнинг апрелида «Жаҳон матбуоти эркинлиги куни»га бағишлаб ўтказилган медиа-кунлар давомида ёш журналистлар, ЎзЭОАВМА аъзолари ҳамда бир қатор ёшлар ташкилотлари томонидан эндиликда телетомошабинлар «MY5» логотипи остида кўришлари мумкин бўлган янги «Менинг юртим» телеканал фаолиятини йўлга қўйиш борасида таклиф киритилган эди.

2014 йилнинг 12 ноябрда телеканал иш бошлади ва шу йилнинг декабрида унинг тақдимоти ўтказилди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан