Туркия миллий авиаташувчиси Turkish Airlines пайшанба ва жума кунлари кучли қор ёғиши сабабли Истанбул аэропортларидаги 327 та халқаро ва ички рейсни бекор қилди.
Истанбул аэропортида яна 136 та рейс Туркиянинг бошқа авиакомпаниялари — Pegasus, Atlasglobal ва Onurair томонидан бекор қилинган.
Январь ойи бошида Истанбулда ёққан қор шаҳардаги йўл ҳаракатини тўхтатиб қўйилиши, уч кун ичида 1400 дан зиёд рейсларнинг бекор қилинишига олиб келган эди.