Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Олимлар 5 уринишда смартфоннинг «шакл» паролини бузиш йўлини топдилар
26.01.2017 16:03,  
107

Буюк Британиялик математик олимлар Android операцион системасида қўлланадиган "шакл" паролини 5 уринишда бузиш алгоритмини ишлаб чиқишди.

Аниқлашларича, шакл расми қанчалик мураккаб бўлса, хакер томонидан паролни топиш шунча осон бўлар экан. Британиядаги Ланкастер университетининг олими Чжен Ваннинг айтишича, «шакл» пароли Android қурилмаларида ҳимоя сифатида энг кўп ишлатилар экан. Олимлар ушбу усулни маълумотларни ҳимоялашда энг самарасиз усул деб ҳисоблашмоқда.

Паролни бузиш учун, хакер смартфон, камера ва камера олдида бўлаётган воқеа ҳодисаларни таҳлил қиладиган махсус дастур зарур бўлади. Масалан, бирорта одам кафега кириб смартфонидан фойдаланмоқчи бўлиб график паролини теради, ёнида ўтирган хакер барча харакатларни камерага тушириб олади. Барча бўлаётган жараённи камерага тушираётганда смартфон экранини олиши шарт эмас, балки қўл харакатини олиш кифоя.

Тадқиқотлар шуни кўрсатдики, махсус дастур паролни 5 уринишда 95% аниқлик билан аниқлай олар экан, «шакл» қанчалар мураккаб бўлса, топилиши ҳам шунчалик осон экан.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан