Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Пойтахт жамоат транспортида янги турдаги автобуслар пайдо бўлади
26.01.2017 17:07,  
8

Тошкент ер усти жамоат транспорти парки жорий йилда сиқилган газда ҳаракатланувчи MAN автобуслари билан тўлдирилиши лозим. Бу ҳақда пайшанба куни «Тошшаҳартрансхизмат» компанияси бошқарув раиси, пойтахт ҳикими ўринбосари Отабек Содиқов журналистлар билан учрашувда маълум қилди, деб ёзади Газета.uz нашри.

Айни пайтда шаҳар автобус парки 1350 машинани ўз ичига олади. Хусусан, 600 дона паст полли, катта сиғимли Mercedes-Benz Conecto Low Floor ҳамда Самарқанд автозаводида ишлаб чиқарилган 684 дона ўрта сиғимли Isuzu автобусидан фойдаланилмоқда.

2015 йил баҳоридан буён Тошкентда турли йўналишларда MAN автобуслари синовдан ўтказиб келинмоқда. Ўтган йилнинг декабрида Самарқанддаги MAN Auto-Uzbekistan қўшма корхонаси томонидан мазкур автобусларнинг синов партияси йиғилиши бошланганини маълум қилди.

«MAN автобуси ўзининг ижобий томонларини кўрсатди, — деди Отабек Содиқов. — Конструктив камчиликлар мавжуд, „Ўзавтосаноат“ ва MAN Auto-Uzbekistan билан биргаликда уларни бартараф этиш устида иш олиб бораяпмиз. Улар тутқичлар, дарчалар ҳажми ва кондиционерлар ўрнатиш бўйича мулоҳазаларимизни қабул қилишди. Бизнинг томонимиздан двигателлардан фойдаланиш бўйича таклифлар бор. Уларнинг барчаси қабул қилинди».

Дастлабки маълумотларга кўра, MAN автобусларининг ишлаб чиқариш жорий йилдан бошланади. Мазкур лойиҳа бўйича мамлакат ҳукумати қарори қабул қилиниши кутилмоқда, деди «Тошшаҳартрансхизмат» раҳбари. Беш дона MAN автобуси тайёр, йил охирига қадар 50 донаси тайёр бўлиши лозим.

Жорий йилда 70 та катта сиғимли ва 140 та Isuzu автобусини сотиб олиш режалаштирилган. Ўтган йили Ўзбекистон пойтахти учун 80 та Isuzu харид қилинди. Қўшимча равишда, «СамАвто» томонидан ишлаб чиқарилган паст полли SamAuto LE 60 автобусларини етказиб бериш тўғрисида музокаралар олиб борилмоқда. Ушбу автобуслар мамлакатнинг қатор шаҳарларида фойдаланилмоқда.

Тошкентда трамвайлар ҳаракати қайта йўлга қўйиладими, деган саволга жавоб берар экан, Отабек Содиқов бу борада ҳозирча ҳеч қандай сўз бормаётганини таъкидлади. Айни пайтда, 2030 йилгача шаҳарнинг ягона транспорт тизими доирасида пойтахт атрофи бўйлаб электр поезди ҳалқа йўли қурилишини эслатиб ўтди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан