Қамчиқ довонида кўчки юз берди

05.05.2016 | Ўзбекистон | 1437

4 май куни соат 14:00ларда довоннинг Наманган вилояти Поп туманига қарашли қисмида кўчки содир бўлди. Бу ҳақда gazeta.uz хабар тарқатди, деб ёзмоқда carzone.uz.

А-373 М-39 автомагистрали участкасида юз берган ҳодиса натижасида икки автомобиль кўчки остида қолди. Қурбонлар ва жабрланганлар бор, уларнинг миқдори аниқлаштирилгани йўқ. Жабр кўрганларга тез тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

Ҳодиса оқибатларини бартараф қилиш учун тегишли хизматлар ишламоқда. Шу сабабли 4 май кунидан бошлаб автотранспортларнинг довон орқали юриши тўхтатилди.