Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






"Банкоматлар қўйилармиш", деган хабарга ўзбекистонликларнинг муносабати
27.01.2017 16:03,  
6

Марказий банк вакили куни кеча Ўзбекистонда тез орада нақд пул ечиб олиш имконини берувчи 1000та банкомат ўрнатилиши ҳақида хабар қилди.

Бу янгилик, табиийки, ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари эътиборидан четда қолмади. Ахир, виртуал пуллар машмашасига қачон чек қўйилади, деган савол уларни анча вақтдан буён қийнаб келмоқда, деб ёзади Спутник нашри.

Интернет фойдаланувчилари дарҳол бу борада ўзаро фикр алмашдилар.

"Зўр иш бўларкан-у, а! Ажойиб янгилик", — дея ўз хурсандчилигини яширмаган Муҳаббат исмли фойдаланувчи.

"Қизиқ, неча сўмгача ечиб олса бўлар экан", — дея савол ташлаган Нигора исмли фойдаланувчи.

"Энг кераги, борганингизда ичида ҳар доим пул бўлсин. Ана шунда ҳамма гап", — дея Нигорага жавоб қайтарган Камил Гафуров.

Интернет фойдаланувчилари шундан сўнг банкоматнинг ҳажми қандай бўлиши кераклиги ҳақида баҳслашишга ўтишган.

"Энди бу банкоматларга банкоматдан банккача етадиган трубалар улаш керак бўлмасмикин? Бир киши бир миллион ечиб олса, банкоматда тезда пул тугаб қолмайдими?", — дея савол ташлаган Хошимбек исмли фойдаланувчи.

"Қишлок жойда тахминан 50 минг нақд пул етади, қолган керакли нарса пластикка харид қилинаверади. Энг асосийси нақд пул ва пластик ўртасидаги фарқни йўқотиш керак", дея ўз фикрини билдирган Дима никли фойдаланувчи.

"Нақд пулни банкдан ташқарига катта миқдорда эмиссия қилиш инфляцияни янада кучайтиради. Ундан кўра пластик карточкадаги пулларни қадрини ошириш лозим. Нархлардаги фарқ йўқолса, нақд пулга бўлган эхтиёж ўз-ўзидан камайиб кетади деб ўйлайман", — дея баҳсга якун ясаган Абдумалик Носиров.

Айтганча, Марказий банк нақд пулсиз ҳисоб-китоб тизимини ривожлантиришда давом этмоқчи.

"Тез орада республикадаги барча савдо ва хизмат нуқталари терминаллар билан таъминланади. Ана шунда нақд пул муаммоси ҳам барҳам топади ", — деган МБнинг пул муомаласи департаменти ходими Фахриддин Бобоев.

Sof.Uz Марказий банк ходимининг сўзлари амалга ошишига умид қилиб қолади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан