Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






АҚШдаги президентлик сайлови пайтида Россия банкларига киберҳужумлар уюштирилган
27.01.2017 17:44,  
2

Федерал хавфсизлик хизмати (ФСБ) ўтган йилнинг ноябрь ойида Россиянинг йирик тижорат банклари кенг миқёсдаги хакерлик ҳужумларига учрагани ҳақида маълум қилди. Бу ҳақида Reuters​ агентлиги хабар бермоқда.

Ўтган йилнинг 8 ноябрьидан 14 ноябрьигача бўлган муддат давомида Сбербанк, Росбанк, Алфа Банк, Москва банки, Москва биржаси ва бошқа молиявий ташкилотларга хакерлар ҳужум қилган.

Федерал хавфсизлик хизмати бошлиғí ўринбосари Дмитрий Шалковнинг маълум қилишича, Россияниг ахборот манбаларига амалга оширилган киберҳужумлар сони олдинги йилга нисбатан уч баравар ортган. 2016 йилнинг ўзида Россияга 70 миллион марта ҳужум қилишга уринилган. Ҳужумлар сони банклардаги киберхавфсизлик хизматлари ва ФСБ билан ҳамкорликда ҳисоблаб чиқилган.

Маълумот учун, 2016 йилнинг 8 ноябрь куни АҚШда президентлик сайлови бўлиб ўтган ва Республикачилар партияси вакили Доналд Трамп АҚШнинг 45 президенти этиб сайланган эди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан