Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Рожер Федерер ишлаб топган маблағ 100 млн доллардан ошди
29.01.2017 12:28,  
3

Швейцариялик теннисчи Рожер Федерер Австралия Очиқ чемпионати финалига чиқиш орқали фаолиятида ишлаб топган маблағини 100 млн доллардан ошириб олди.

Рожер финалга чиқиш орқали 1 млн 850 минг долларни нақд қилиб қўйди. Бу билан унинг фаолиятида фақат соврин жамғармаси бўйича қўлга киритган суммаси 100 млн доллардан ошди.

Лекин Федерер бу борада биринчи эмас. Сербиялик Новак Жокович фаолиятида 107 млн 978 минг 543 доллар соврин жамғармасини ўз ҳисоб рақамига ёзиб қўйган.

Мукофот пуллари бўйича Топ-10:

1) Новак Жокович $ 107,978,543

2) Рожер Федерер $ 100,630,825

3) Серена Уильямс $ 83,611,761

4) Рафаэль Надаль $ 79,557,302

5) Энди Маррей $ 59,048,644

6) Пит Сампрас $ 43,280,489

7) Мария Шарапова 36,484,486

8) Винус Уильямс $ 36,285,058

9) Андре Агасси $ 31,152,975

10) Давид Феррер $ 29,875,503.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан