Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Қамчиқ довонида содир бўлган кўчки оқибатида 5 киши ҳалок бўлди
5.05.2016 13:17,  
4

 

4 май куни соат 14:00 ларда довоннинг Наманган вилояти Поп туманига қарашли қисмида кўчки содир бўлганлиги ҳақда хабар берган эдик..

Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати хабар беришича, иккита автомашина кўчки остида қолиб кетган. Натижада 5 киши ҳалок бўлган.

Ўз вақтида бажарилган тадбирлар натижасида олти киши қутқариб қолинди.

Жабрланганлар ва қурбон бўлганларнинг оилаларига барча зарурий ёрдам кўрсатилган.

Қамчиқ довони денгиз сатҳидан 2,2 км баландликда жойлашган бўлиб, ушбу довон орқали Ўзбекистонни Фарғона водийси билан боғловчи ягона йўл ўтган. Ҳар куни ушбу йўлдан 20 мингга яқин автомобил қатнайди.

Қиш вақтида довонда автомобил ҳаракати мураккаблашади.  Яқин орада ушбу довон орқали темир йўл ҳаракати ҳам йўлга қўйилиши кутилмоқда.



 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан