Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Канададаги масжидга қуролли террорчилар ҳужум қилди
30.01.2017 11:44,  
5

Guardian нашри хабар беришича, Канаданинг Квебек шаҳрида жойлашган масжидга номаълум қуролланган кишилар бостириб кириб, намозхонларга қарата ўқ узган.

Ҳужум якшанба куни маҳаллий вақт билан тахминан кечки соат 8:00 да (Тошкент вақти билан душанба куни тонгги 6:00) содир бўлган. Ҳужум вақтида 40 нафарга яқин мусулмонлар хуфтон намозини ўқиётган бўлган.

Гувоҳларнинг айтишича, 3 нафар қуролли террорчи Калашников автоматидан намозхонларга қарата ўз уган. Натижада 5 киши ҳалок бўлган ва бир қанча киши жароҳат олган. Жароҳатланглар сони маълум қилинмаган, улар шаҳардаги турли шифохоналарга жўнатилгани айтилмоқда. Полиция террорчилик ҳужумида гумон қилинган икки кишини ҳибсга олган ва учинчи террорчи қидирилмоқда. Ле Солеил нашри ҳибсга олинлардан бири 27 ёшда эканлиги ва АК-47 автомати билан қўлга олинган.

Квебек масжиди исломофоблар ҳужумига биринчи марта учраши эмас. Ўтган йилнинг июнь (Рамазон) ойида масжид эши олдига чўчқа калалси ташлаб кетилган эди. Сўнгги йилларда Канадада мусулмонларга қарши кайфият сезиларли даражада кучайган. 2013 йилда Квебекдаги бошқа бир масжидга чўчқа қони ташлаб кетилган бўлса, 2015 йилда Онтариодаги масжидга ўт қўйиб юборилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан