Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Лола Каримова: Доимо сизнинг борлигингизни ҳис этиб турамиз...
30.01.2017 11:48,  
4

30 январь – Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов таваллуд топган кун муносабати билан илм-фан, маданият ва санъат, спорт ва бошқа кўплаб соҳаларнинг кўзга кўринган вакиллари ижтимоий тармоқлардаги шахсий саҳифаларига Ислом Каримовнинг суратини жойлаштириб, уни хотирлашмоқда. Ислом Каримов амалга оширган ислоҳотларни ёд этиб, миннатдорчилик билдиришмоқда.
 
Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг кенжа қизи, “Сен ёлғиз эмассан” Республика жамоатчилик болалар жамғармаси, Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази раиси, Ўзбекистон гимнастика федерацияси президенти, Ислом Каримов номидаги Республика хайрия жамоат фонди васийлик кенгаши раиси Лола Каримова-Тилляева ҳам отасининг набираси билан тушган суратини ижтимоий тармоқлардаги шахсий саҳифасига жойлаштириб, унга қуйидаги гапларни ёзиб қолдирди.
 
“Ҳамиша 30 январь куни, биз Сизни таваллуд айёмингиз билан қутлашга ошиқар эдик. Бугун эса ўзгача... Сиз энди бизнинг орамизда йўқсиз, азиз отажоним. Шундай бўлса-да, биз дилдан доимо сизнинг борлигингизни ҳис этиб турамиз.
 
То қалбларимиздаги муҳаббат абадий яшар экан, сиз ҳам юракларимизда мангу қолажаксиз”.
 
Лола Каримова-Тилляева айтганидек, халқимиз ҳурликка элтган, тинч ва фаровон ҳаётга бошчилик қилган, ёруғ келажакка олға бошлаган Биринчи Президентини ҳеч қачон унутмайди. Дунёда Ўзбекистон бор экан, Ислом Каримовнинг номи ҳам мангу яшайди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан