Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






​Жастин Трюд: Канада ҳар қандай диний эътиқоддаги қочоқларни доимо қабул қилишга тайёр
30.01.2017 12:43,  
15

Канада бош вазири Жастин Трюдо унинг мамлакати ҳар қандай диний эътиқоддаги қочоқларни кутиб олишга тайёрлигини маълум қилди. Бу ҳақда Reuters хабар бермоқда.

"Таъқиб, террор ва урушдан қочаётган ҳамма-ҳамма — диний эътиқодингиз қандай эканидан қатъий назар, канадаликлар барчангизни қучоқ очиб кутиб олади. Канадага хуш келибсиз!" - деди Жастин Трюдо.

Канада бош вазири Жастин Трюдо бошчилигидаги ҳукумат ҳозирча АҚШни танқид қилишдан тийилмоқда.Бироқ бир қатор сиёсатчилар Трампнинг тақиқловини қоралашган.

Трампнинг 27 январда имзолаган фармони 7 та мусулмон давлат: Эрон, Ироқ, Яман, Ливия, Сурия, Сомали ва Судан фуқароларига тегишлидир.

Аввалроқ АҚШ президенти суриялик насронийларга қочоқ мақомини олишда устунлик берилишини ҳам ваъда қилган эди.

АҚШ маъмуриятининг бу қарори АҚШ ва бошқа давлатларда кескин танқидга учраган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан