Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






АҚШ ҳарбийлари Яманда "Ал-Қоида" раҳбарларини йўқ қилди
30.01.2017 16:28,  
4

АҚШ армиясига қарашли дронлар ва вертолётлардан амалга оширилган рейдлар давомида Яманда камида 20 киши ҳалок бўлди, дея хабар бермоқда Al Jazeera телеканали.

Қурбонлар орасида «Ал-Қоида» гуруҳининг маҳаллий етакчиларидан уч нафари борлиги айтилмоқда. Байда вилоятидаги Якла мавзесига амалга оширилган ҳужум туфайли камида 6 та уй вайрон қилинган. Ҳужум оқибатида бир қанча тинч аҳоли вакиллари ҳам ҳалок бўлгани қайд этилган.

АФП нашрининг хабар беришича, ҳалок бўлганларнинг саккиз нафари аёллар яна 8 нафари болалар бўлган. «Ал-Қоида»га алоқадор сифатида кўрилганлар ака-ука Абдурроуф ва Султон Заҳаблар ҳамда Сайф Алавий ал-Жавфий эканлиги маълум қилинган. Ҳужумда АҚШга қарашли 3 та вертолёт иштирок этган. Аҳолининг уйлари вертолётлардан ўққа тутилган.

АҚШ армиясининг мазкур амалиёти Доналд Трамп ҳокимиятга келгандан бери Ямада амалга оширилган илк ҳарбий ҳаракатдир. АҚШ ҳарбийлари сўнгги йилларда дронлардан кўп фойдаланмоқда. Айни пайтда Ямандаги урушда АҚШдан бошқа давлатлар дронлардан фойдаланаётганига оид маълумотлар мавжуд эмас.

«Ал-Қоида» ва ИШИД гуруҳлари асосан фуқаролар уруши гирдобида қолган Яманнинг жанубидаги ҳудудларда портлашлар ва қотилликлар амалга ошираётгани айтилади. Саудия Арабистони бошчилигидаги халқаро коалиция Яманда ҳарбий ҳаракатлар бошлаган 2015 йилнинг март ойидан бери 10 мингдан ортиқ одам ҳалок бўлган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан