Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Атамбаев: қирғизлар яҳудийлардан ўрнак олиши ва уларга ўхшаган бўлиши шарт
30.01.2017 18:57,  
7

Қирғиз халқи яҳудийлар сингари — кучли, бо, бирдам ва ўта кучли билимга эга бўлиши керак, деган Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев қайта таҳрирдан чиқарилган республика Конституциясининг оммага эълон қилиниши муносабати билан ташкиллаштирилган тадбирда.

Эслатиб ўтамиз, жума куни Атамбаев мамлакат президенти ваколотларини қисқартиришни назарда тутувчи янги Конституцияни тасдиқлади.

Атамбаев ўз нутқи давомида "бир умр чўккаллаб юргандан кўра, тик туриб ўлган яхши" деган ва мамлакатни бўлиш билан шуғулланиш керакмаслигини уқдирган. "Мамлакатни ташқи кучларга пулга сотмаслик керак", — деб таъкидлаган у.

"Мен у манқуртларга шундай деган бўлардим: "Сизлар ўз авлодингиз учун иснод бўласиз, улар одамлар кўзига кўринишдан уяладиган бўлади. Чириган сиёсатчи арбобларга ҳам худди шу гапларни айтган бўлардим. Авлодларингиз сизлар туфайли бош кўтариб юролмайдиган бўлади. Мамлакат келажагига нуқта қўймоқчи бўлганлар, ўз тақдирига нуқта қўйган бўлади. Қирғизлар тарихини хитойлар, юнонлар ва яҳудийлар тақдирига қиёслаш мумкин. Шу боис, биз бу халқлардан бирдамлик, ватанпарварлик бобида ортда қолмаслигимиз даркор. Бордию Қирғизистон Хитой каби улкан бўла олмаган тақдирда ҳам, биз яҳудийлар сингари бирдам, кучли ва бой бўлишимиз лозим", — деган Атамбаев.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан