Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Иммиграция чекловига қарши чиққан АҚШ Бош прокурори ишдан ҳайдалди
31.01.2017 11:40,  
4

Доналд Трамп 7 та мусулмон мамлакат фуқароларига АҚШга киришни тақиқловчи фармони ижросини амалга оширмагани учун Бош прокурор вазифасини бажарувчи Салли Йетсни лавозимидан озод қилди. Бу ҳақида Al Jazeera телеканали хабар бермоқда.

Адлия вазирлигини бошқарувчи бош прокурор Салли Йетс душанба куни ўз қўл остидаги ходимларга Трампнинг фармонини ҳимоя қилишдан тўхташга чақирган ва фармон ижросини таъминлашдан бош тортган. Президент фармонига бўйсунишдан бош тортиши унинг истеъфога чиқарилиши учун учун етарли бўлган.

«Бош прокурор вазифасини бажарувчи Салли Йетс АҚШ фуқароларини ҳимоя қилиш мақсадида ишлаб чиқилган қонуний фармон ижросини рад этиш орқали Адлия департаментига хиёнат қилди», – дейилади Оқ уй матбуот котиби эълон қилган баёнотда.

Собиқ президент Барак Обама томонидан тайинланган Йетс хоним Трампнинг номзоди Сенат томонидан тасдиқлангунча вазифасида қолаётган эди. Доналд Трамп жума куни Эрон, Ироқ, Сурия, Ливия, Судан, Сомали ва Яман фуқароларига 90 кун давомида АҚШга киришни маън эътувчи фармонни имзолаган эди. Янги президентнинг қарори АҚШ ва бутун дунёда эътирозларга сабаб бўлган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан