Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Канададаги терактдан сўнг Нидерландия масжидларида эшикни қулфлаб намоз ўқишяпти
31.01.2017 11:58,  
11

Нидерландиядаги энг катта 4 та масжид раҳбарияти намоз вақтида эшиклар қулфлаб қўйилишини эълон қилди, дея хабар бермоқда Al Jazeera телеканали.

Амстердамдаги Кўк Масжид, Гаагадаги Сунна, Роттердамдаги Ассалом ва Утрехтдаги Умар Форуқ масжидлари асосий фарз намозлари вақтида эшиклар қулфланишини маълум қилишган. Нидерландия пойтахтидаги Кўк Масжидда қўшимча кузтув камералари ўрнатилган.

Мазкур тўртта масжидда кунига минглаб мусулмонлар намоз ўқишади. «Квебекдаги каби шафқатсиз хатти-ҳаракатлар дунёда мусулмонларга қарши нафрат ўсишига ҳисса қўшади», – деб айтган Нидерланд-марокаш масжидлар кенгаши вакили Сайид Буҳарру AFP агентлиги билан суҳбатда.

Якшанба куни Канаданинг Квебек шаҳридаги масжидга қуролли киши бостириб кириб, хуфтон намозини адо этаётган кишиларга қарата ўқ ёғдирган. Ҳужум оқибатида 6 киши ҳалок бўлган ва 8 киши жароҳат олган. Канада бош вазири Жастин Трюдо воқеани «террорчилик ҳужуми» деб атаган эди. Террорчилик ҳужуми АҚШга 7 та мусулмон давлати фуқаролари кириши тақиқланишидан икки кун ўтиб содир бўлган.

«Масжид тинчлик ва хотиржамлик излаган кишилар куннинг исталган пайтида кириши мумкин бўлган очиқ даргоҳ ҳисобланади. Аммо биз бундай террорчилик ҳужумларидан сергак бўлишга мажбурмиз», – дея маълум қилган жаноб Буҳарру.

Нидерландияда март ойида парламент сайловлари бўлиб ўтади. Сўровномаларда исломофобик қарашлари билан танилган Геэрт Уайлдерс олдинда бормоқда. Уайлдерс бош вазирликка тайинланадиган бўлса, масжидлар ва исломий мактабларни ёпиш ҳамда Қуръонни тақиқлашга ваъда берган. Мамлакат аҳолиси орасида ҳам исломга қарши кайфият ўсиб бормоқда. 2014 йилда исломофобик ҳужумлар 142 марта қайд этилган бўлса, 2015 йилда бу кўрсаткич 226 тани ташкил қилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан