Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Жанубий Кореянинг вақтинчалик президенти Шавкат Мирзиёевга мактуб йўллади
31.01.2017 19:04,  
2

Сиз билан 2017-йил 5-январ куни телефон орқали мулоқотимиз чоғида Корея Республикаси ва Ўзбекистон Республикаси ўртасидаги ўзаро ишонч ва ҳамкорликни мустаҳкамлаш принциплари, шунингдек, шахсий дўстона муносабатларимизни ривожлантириш тарафдори эканимизни тасдиқлаганимиз алоҳида аҳамиятга эга эканини мамнуният билан таъкидлайман, деб ёзган Хван Гё Ан ўз мактубида. . Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишларвазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.

"Жорий йилда мамлакатларимиз ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганига 25-йил тўлди. 2006-йил Корея Республикаси ва Ўзбекистон Республикаси Стратегик шериклик тўғрисида қўшма декларацияни имзолади ва шундан буён мамлакатларимиз сиёсий, иқтисодий, маданий-гуманитар ва бошқа кўплаб соҳаларда ўзаро манфаатли ва истиқболли ҳамкорликни изчиллик билан кенгайтириб келмоқда.

Ўтган йили самарали ҳамкорлигимизнинг ёрқин намунаси бўлган Сурғил кони негизида Устюрт газ-кимё мажмуасини қуриш лойиҳаси муваффақиятли ниҳоясига етказилди. Нефт-кимё соҳасида биргаликда амалга оширилаётган бошқа лойиҳалар, шунингдек, келажакда ҳаётга татбиқ этиладиган янги лойиҳалар ҳам мамлакатларимизнинг самарали ҳамкорлигини янада кенгайтиришга хизмат қилишига ишонаман.

Дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 25-йиллиги, корейсларнинг Марказий Осиёда яшаётганининг 80-йиллиги Корея Республикаси билан Ўзбекистон Республикаси ўртасида дўстлик ва ҳамкорлик муносабатларини янада мустаҳкамлашда муҳим омил ҳисобланади. Ўзаро ҳамкорлик доирасида барпо этилаётган Корейс маданияти ва санъати уйи халқларимизни янада яқинлаштиришда муҳим аҳамият касб этишига ишончим комил.

Жаноби Олийлари, Сизга мустаҳкам сиҳат-саломатлик, Ўзбекистон Республикасига чексиз фаровонлик тилайман", — дея ўз мактубига якун ясаган Хван Гё Ан.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан