Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Соябон кўтариб юрадиган дрон ихтиро қилинди
1.02.2017 06:32,  
17

Drones Direct компанияси DJI Phantom 4 серияли дронини модификациялаб, ҳар бир одам учун зарурий буюм ясади. Оддий квадрокоптерга соябон маҳкамланган бўлиб, энди дрон эгасининг боши устида учганча унга соябон тутиб юради. Айниқса, ёғин-сочинли жойларда яшайдиган инсонларга бу асқотиши шубҳасиз, деб ёзмоқда Carzone.

Соябонни қўлда тутиб юрмаслик учун дронни смартфонга улаб қўйилади. Дрон GPSдан фойдаланиб эгасининг ҳамроҳига айланади.

Дрон шамолдан қўрқмайди, уй, дарахт ва симёғочларни айланиб ўтади ҳамда кўрганларини 4К камерага ёзади. Заряди ярим соатга етади. Ҳа, дрон ва соябон билан узоқ сайр қилолмайсиз. Батареяси ўтирса, соябонни қўлингизда тутиб оласиз, дроннинг вазни бир кгдан сал кўпроқ.

PJD Phantom 4 дронининг нархи 1200 доллар атрофида. Соябон билан қўшилгани эса 1600 доллардан ошиқроқ.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан