Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






БМТ Хавфсизлик кенгаши: Донбассдаги ҳарбий ҳаракатлар дарҳол тўхтатилсин
1.02.2017 10:22,  
6

БМТ Хавфсизлик кенгаши Украина шарқидаги вазиятнинг ёмонлашувидан хавотирда эканлигини айтди ва зудлик билан ўт очишни тўхтатиш режимини қайта тиклашга чақирди. Бундай баёнот БМТ расмий сайтида жойлаштирилди.

«Хавфсизлик кенгаши аъзолари Украина шарқидаги вазиятнинг хавфли кескинлашиши ва маҳаллий аҳолига жиддий таъсир кўрсатишидан қаттиқ ташвишда», - дейилади баёнот матнида.

Ушбу баёнот лойиҳасини БМТ Хавфсизлик кенгашига Украина делегацияси киритди. Хавфсизлик кенгаши ёпиқ маслаҳатлашувлар чоғида Авдеевкадаги вазиятни муҳокама қилди.

Аввалроқ Украинанинг БМТдаги доимий вакили Владимир Ельченко ташкилот Хавфсизлик кенгаши мамлакат шарқидаги вазиятни 2 февраль кунги очиқ йиғилишда муҳокама қилишини маълум қилганди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан