АҚШ собиқ президенти Барак Обама рафиқаси Мишель билан биргаликда британиялик миллиардер, Virgin Group холдинги эгаси Ричард Брэнсон билан Британиянинг Виргиния оролларида ҳордиқ чиқармоқда. Бу ҳақда TMZ нашри хабар берди.
Ўз хабарига далил сифатида нашр Обама ва Брэнсоннинг таътил вақтидаги суратларини илова қилди. Собиқ давлат раҳбари ва биринчи хоними АҚШда қатор аэрокосмик лойиҳаларни амалга ошираётган британиялик тадбиркорга тегишли Некер оролида меҳмон бўлиб турибди.
31 январь куни Обама Трампга қарши намойишларни қўллаб-қувватлагани маълум бўлди. У бу жараёнда иштирок этаётган фуқаролар йиғилиш борасидаги ўз конституцион ҳуқуқларидан фойдаланаётганликларини маълум қилган. Собиқ президент таъкидлашича, Трампнинг муҳожирликни чеклаш ҳақидаги қарори Америка қадриятларига катта хавф туғдиради.