Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Яқин кунларда Ўзбекистонга Россия ҳудудидан совуқ ҳаво оқими кириб келиши натижасида ҳаво ҳарорати кескин совиб кетади
1.02.2017 12:46,  
2

Ўзбекистонда февраль ойининг илк кунлари ёғингарчиликлар ва ноодатий совуқлар билан бошланади, деб хабар қилмоқда Республика Гидрометеорология марказ.

Хабарда айтилишича, яқин кунларда Ўзбекистонга Россия ҳудудидан совуқ ҳаво оқими кириб келади.

"2 февралдан синоптиклар ёғингарчилик башорат қилишди: ёмғир, 3-4 февраль кунлари қор. Шанбадан ҳарорат пасая бошлайди. Республика бўйича кундузи ҳаво ҳарорати ўртача 0 —5 даража совуқни ташкил қилади, тунда 2-7˚С совуқ.

5-6 февраль куни ҳаво ёғингарчиликсиз бўлиб ўтади, тунда эса янада совуқроқ бўлади: термометр устуни 7-12 даража совуқни кўрсатади. Ўзгидрометдан хабар берилишича, бундай совуқ ҳарорат мамлакатимизнинг айнан марказий, шарқий қисмлари ҳамда пойтахтда кузатилади.

Февралнинг илк куни ёғингарчилик бўлмайди, жойларда туман тушади", — дейилган хабарда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан