Жанубий Корея штаб бошлиқлари бирлашган қўмитаси раҳбари Ли Сун Чжин америкалик ҳамкасби Жозеф Данфорд билан телефон орқали мулоқот чоғида мамлакат ҳудудида АҚШ стратегик қуролларини жойлаштириш тўғрисидаги илтимос билан мурожаат этди. Бу ҳақда Yonhap агентлиги хабар бермоқда.
Генерал Ли Сун Чжин бу Шимолий Кореянинг шиддат билан ривожланиб бораётган ракета ва ядро дастурини “босиб туриш” учун кераклигини маълум қилган.
Ушбу илтимос АҚШ янги мудофаа вазири Жеймс Мэттиснинг Жанубий Кореяга 2—3 февралга мўлжалланган ташрифи арафасида янгради. Ташриф давомида икки томон ҳам АҚШ—Жанубий Корея ҳарбий иттифоқига содиқ эканликларини тасдиқлаши кутилмоқда.
«Музокаралар шунингдек икки мамлакатни ҳимоя мақсадида стратегик қуролларни яратиш режаларини тасдиқлашга ҳам йўналтирилган», - дейилади хабарда.