Шавкат Мирзиёев Канада Бош вазири Пер Жеймс Трюдога Квебек шаҳрида содир этилган террорчилик ҳаракати оқибатида кўплаб инсонларнинг қурбон бўлганлиги муносабати билан самимий таъзия изҳор этилган мактуб йўллади.
Ўзбекистон Президенти ўз мактубида қурбон бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамда жароҳат олганларга ҳамдардлик ва далда сўзларини етказиб қўйишни сўради.