“Ўзбекнефтгаз” Америкага сланецдан нефт олишни таклиф қилди

02.02.2017 | Иқтисод | 2033

“Ўзбекнефтегаз” миллий холдинг компанияси АҚШ компанияларини Навоий вилоятида  жойлашган ёнувчи сланец қазилмаларини қайта ишлашда иштирок этишга таклиф қилди.

"Сангрунтау"да жойлашган ёнувчи сланецларни қайта ишлаш лойиҳаси бўйича лойиҳага қизиқиши бор бўлган америка компаниялари таклиф қилинди”, — деди “Ўзбекнефтегаз” миллий холдинги раиси ўринбосари Улуғбек Саидов Ўзбекистон – АҚШ савдо палатаси кенгашида.

Саидов сўзларига қараганда, Америка компаниялари бу соҳада етакчи технологияларга эга бўлгани туфайли ушбу таклиф айнан уларга юборилган.

“Ўзбекнефтегаз” маълумотига кўра, биринчи босқичда йиллига 4 млн тонна сланецни қайта ишлашга мўлжалланган лойиҳага 550 миллион доллар инвестиция киритиш режалаштирилган. Кейинчалик корхона қувватини икки баравар ошириш учун яна 350 миллион инвестиция киритилади.