Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Туркманистон Президенти сайловида муддатидан олдин овоз бериш бошланди
2.02.2017 12:45,  
3

Пайшанба куни Туркманистон Президенти сайловида муддатидан олдин овоз бериш бошланди. Сайлов 12 февралга белгиланган. Туркманистон Сайлов кодексининг 73-моддасига мувофиқ, сайлов куни ўз яшаш жойида бўлмайдиган сайловчи сайлов участкасида муддатидан олдин сайлаш ҳуқуқига эга.

Мазкур жараён 2 февралдан 11 февралгача давом этади. Сайлов учун 25678 та сайлов участкаси ташкил этилган бўлиб, уларнинг 39 таси Туркманистон дипломатик миссиялари қошида очилган.

Давлат раҳбари лавозими учун тўққиз нафар номзод, жумладан мамлакатнинг амалдаги Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов кураш олиб бормоқда.

2016 йил 14 сентябрда қабул қилинган янги Конституцияга мувофиқ, президентлик ваколати муддати беш йилдан етти йилга узайтирилиб, мамлакат президентлигига сайланиш учун 70 ёшлик ёш чегараси бекор қилинди. 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан