Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Нимага журналист ўзининг ҳақ сўзи учун азоб чекиши керак?
2.02.2017 13:25,  
11

Бизда ғалати нарсалар содир бўлмоқда. Давлат раҳбари мамлакат ривожига тўсиқ бўлаётган барча камчиликлар ҳақида гапирмоқда, турли, ҳаттоки энг юқори даражадаги амалдорларни танқид қилмоқда ва бу ТВ орқали бутун халққа кўрсатилмоқда, бироқ жойларда ҳеч ким ўзгаришни хоҳламаяпти. Бу ҳақда Кун нашри ёзмоқда.

Журналистнинг маълум қилишича, уни “Самарқандни “қоронғиликдан” ким озод қилади?” номли мақоласи эълон қилингач, шаҳар прокуратурасидан қўнғироқ қилишган. Қўнғироқ қилган ёш ходим “Чироқ масаласидаги муаммолар ҳақида сиз ёздингизми?”, деб сўраган. Раҳматуллаев ижобий жавоб берган. У журналистдан шаҳар прокуратурасига келишни сўраган. “Қандай асосда, нимага?” деган саволга эса – “Суҳбат учун. Ахир Сиз чироқ йўқлиги борасида шикоят қилгансиз, ва Тошкентдан биздан вазиятни ўрганишни сўрашди”, деб жавоб берган.

Журналист инсон тақдири қайсидир жиҳатдан  боғлиқ бўлган бу прокуратура ходимига шикоятни журналист материали билан фарқлаш лозимлигини тушунтирган. “Мен ҳеч кимга шикоят қилмаганман, мен Самарқанддаги электр таъминоти муаммосини кўтариб чиқдим, бу муаммо юз минглаб кишиларни ташвишга солади. Агарда Сизга раҳбарият бу ишни ўрганиш ҳақида топшириқ берган бўлса, у ҳолда мақолада барчасини ёзиб берган мен билан эмас, балки шаҳар ва вилоят электр таъминоти раҳбарлари билан гаплашинг. Сабаби айнан уларнинг ҳаракати ёки аксинча ҳеч қандай ҳаракат қилмаслиги аҳоли норозилигини келтириб чиқармоқда”, - деган журналист ўз суҳбатдошига. Прокуратура ходими бунга жавобан ҳеч нарса демай, гўшакни қўйиб қўйган.

Т. Раҳматуллаев шу билан уни бошқа безовта қилишмайди, деб ўйлаганини ёзади. Бироқ бу рўй беради. Шаҳар прокуратурасидан журналист истиқомат қилувчи маҳалла марказига қўнғироқ қилишиб, унинг шахси билан қизиқишган. Нима бу маҳкама ва умуман ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг журналистни унинг тўғри сўзи учун таъқиб этишдан бошқа иши йўқми, деб савол берган Раҳматуллаев. Унинг ёзишича, бу у билан боғлиқ бўлган биринчи ҳолат эмас экан.

У яна бир ҳолатни келтирган. Nuz.uz нашрида «Самарқанд йўл ҳаракати иштирокчиларини нима безовта қилмоқда ёки ЙТҲга олиб келувчи омиллар ҳақида» мақоласи чиққач, унинг маҳалласига ИИБнинг икки ходими келган. Нима учун, деб савол берди журналист. Унинг ёзишича, улар у ҳақда маълумот тўплашган. Журналистнинг айтишича, агарда ходимлар йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасидан бўлишганда, у билан учрашувда мақолада кўтарилмаган бошқа салбий фактлар билан қизиққан бўлишар эди. Ўшанда бу милиция раҳбариятининг ўз ишини яхшилашига қаратилган интилиши деб баҳоланган ва мақтовга сазовор бўларди, дейди журналист.

Бироқ унинг ёзишича, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари бошқа ишлар билан шуғулланган. Улар журналист ўз материалларида келтирган камчиликлар ҳақидаги маълумотларга, шунингдек, лавозимли шахсларнинг ҳийлалари ва ҳоказоларга асосланган ҳолда ўз суриштирувларини ўтказишлари лозим, дейди Раҳматуллаев. 

Нима учун мен бу масалани муҳарририяти Ўзбекистонда жойлашган веб-сайтда кўтариб чиқдим, деб савол берган журналист. Биз, бу муаллиф ва WWW.NUZ.UZ муҳарририяти бизнинг мамлакатда журналистнинг ҳақ сўзига нисбатан муносабат яхши томонга ўзгараётганига ишончимиз комил, ва энг асосийси, ҳукуматнинг юқори қатламларида ҳаммаси эскича қолса мамлакат ва халқ учун бунинг ҳеч қандай фойдаси йўқлигини тушунишмоқда, деб ёзган Т.Раҳматуллаев.

Кейинги факт бундан далолат беради, дейди журналист. “Ўтган ҳафта Самарқандда вилоят халқ депутатлари кенгаши сессияси бўлиб ўтди. Унда қишлоқ ва сув хўжалик вазири, Бош вазир ўринбосари Зоир Мирзаев иштирок этди, гарчи бу оддий сессия эди. Кейинроқ менга Зоир Тоҳирович ўз чиқишида Самарқандда электр таъминотида нималар бўлаётганини билиш мақсадида атайин келганини таъкидлаб ўтганини етказишди. У “Самарқандни “қоронғиликдан” ким озод қилади?” мақоласида муаммо ҳақида объектив сўз юритилганини айтиб, уни ҳал қилиш бўйича топшириқ берди”, деб ёзади Раҳматуллаев.
Журналистнинг айтишича, эртаси куни – 26 январда унга “Самарқанд электр тармоқлари ҳудудий корхонаси” ОАЖ директори Ғулом Примов қўнғироқ қилиб, "Ўзбекэнерго" АЖ чекловларни олиб ташлаганини, яъни эндиликда Самарқанд электр таъминотида ҳеч қандай лимит бўлмаслигини айтган. Журналист ҳақиқатан ҳам бир ҳафта давомида Самарқанднинг кўплаб ҳудудларида чироқ ўчирилмаётганини маълум қилди. Бироқ унинг сўзларига кўра, қаердадир муаммолар қолган. Ғ.Примовнинг сўзларига кўра, улар узатиш линиялари ва баъзи бир ИП эскириб қолгани билан боғлиқ, уларни ўз кучлари билан бартараф этиш мумкин.

Журналист ушбу мақолага тайёргарлик жараёнида ОАВнинг жамият ривожидаги ўрни ва аҳамияти ҳақида сўз юритишини хаёлига ҳам келтирмаганини айтиб ўтди. Бироқ унинг учун бироз ёқимсиз сўнгги ҳолатлар, шунингдек, ТВ орқали Президент Шавкат Мирзиёевнинг чиқиши кўрсатилиши ўз фикрларини баён этишга туртки берган.

Шавкат Миромонович Вазирлар Маҳкамаси аъзолари олдига Ўзбекистоннинг ривожланиши боғлиқ бўлган вазифаларни қўймоқда. Бу вазифалар ҳукуматнинг қуйи поғоналари – вилоят раҳбарлари, бошқарма ва бўлим бошлиқлари, у ердан эса – туман ва шаҳар миқёсидаги амалдорларга қадар туширилади. Ушбу барча тузилмалар, давлат ҳокимият органлари ва бошқармаларда фақат ўз мамлакат келажаги ҳақида қайғурадиган мутахассислар ишлаётганига кафолатлар борми. Давлат раҳбари томонидан қўйилаётган талабларни бажара оладиган ходимлар етарличами?

Тарихда илғор янгиланишлардан манфаатдор бўлмаган қуйи поғоналардаги амалдорлар бошланган ислоҳотларга қарши бўлгани борасида мисоллар етарлича. Бу ерда журналистларнинг ҳалол, принципиал ва манфаатдор позицияси керак бўлади. Агарда ОАВ ҳар бир салбий ҳолат ҳақида ёзишса-гапиришса, бу жамоатчиликка маълум бўлса, мамлакат раҳбариятига тегишли қарорларни қабул қилишга асос бўлиб хизмат қилади. Ўз ишини сидқидилдан бажармаётган ёки умуман бажармаётган амалдорларни жазолаш эса бошқаларга дарс бўлади. Келажакда бошлиқ ишга ўз яқинларини олишдан аввал – севимли қариндошида бўлажак лавозим билан боғлиқ ишларни бажаришга етарлича тажриба, кўникма мавжудлиги борасида ҳам қизиқиб кўради.

Мамлакатимиз ривожига салбий таъсир кўрсатаётган муаммолар ҳақида бошқа журналистлар ҳам ёзиши мумкин. Улар ўзларини давлат қўллаб-қувватлаётганини ҳис этишлари лозим. Бу хатти-ҳаракатлари кейинчалик алоҳида кучлар томонидан таъқиб қилинмаслигига ишонч ҳосил қилишлари учун ҳам лозим.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан