Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Яна бир вазирликка янги раҳбар тайинланди
2.02.2017 20:42,  
6

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2 февралдаги фармонига биноан Шерзод Шерматов ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

Хабар берганимиздек, аввалги вазир Хуршид Мирзоҳидов давлат раҳбари томонидан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси раиси этиб тайинланди.

Шерзод Шерматов (1977 йилда таваллуд топган) — Тошкент давлат техника университети (1998 йил) ва Йель университети (АҚШ, 2000 йил) битирувчиси. 2016 йил ноябридан буён ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият кўрсатиб келаётган эди.

Аввалроқ — 2014 йилдан Тошкентдаги Инҳа университети ректори лавозимида фаолият кўрсатган. 2012−2014 йилларда эса Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникацион технологиялар давлат қўмитаси (ҳозирги — Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги) раиси ўринбосари эди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан