Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Бир сананинг турли қиёфаси
10.05.2016 07:30,  
15

 Ҳатто уни нишонлашдан буткул воз кечган давлатлар ҳам бор.

 Ким, қачон, қаерда, қандай нишонлайди?

«Тафсилот.уз» ахборот-таҳлилий сайти холис манба сифатида собиқ СССР таркибида бўлган мамлакатларда 9 май санасига қандай ҳозирлик кўрилаётгани ҳақидаги маълумотларни тақдим этади.

 Москва. Россия.

Одатгидек Қизил майдонда бўлиб ўтадиган бу йилги тадбирларда 10 минг нафар одам, 135 та ерусти ҳарбий техникаси, 71 самолёт ва вертолёт иштирок этади.

 Боку. Озарбайжон.

Пойтахтда ҳарбий намойиш ўтказилиши, шунингдек, икки карра Совет иттифоқи қаҳрамони Ази Аслонов ёдгорлиги пойига гулчамбар қўйиш режалаштирилган.

 Ереван. Арманистон.

Арманистон қуролли кучлари ва Россиянинг ушбу давлатдаги 102-ҳарбий базасининг бирлашган қўшинлари номаълум аскар қабри ёнидан ҳурмат кўрсатиб ўтиб борадилар. Байрам тадбирларида, шунингдек, Россиянинг Жанубий ҳарбий округи ва Арманистон ҳарбий-ҳаво кучлари вакилларининг ҳам қатнашиши кутилмоқда.

 Бишкек. Қирғизистон.

Пойтахтнинг асосий майдонида қирғиз ҳарбийлари ва Қант шаҳридаги Россия авиабазаси хизматчилари иштирокида қўшинлар ва ҳарбий техниканинг байрамона кўриги бўлиб ўтади.

 Душанбе. Тожикистон.

Тантаналарга 2 минг нафардан ортиқ ҳарбий хизматчи жалб этилган. Тожикистондаги 201-рус ҳарбий базаси вакиллари ҳам маҳаллий қуролли кучлар билан бир сафдан ўрин олади.

 Қозоғистон ва Беларус ҳукумати мустақилликка эришганидан буён биринчи марта 9 майни ортиқча ҳашамларсиз, жумладан, ҳарбий парад ва кўрикларсиз нишонлашга қарор қилди.

Остона ҳарбий парадни сентябр ойига, яъни мустақиллик байрами тантана қилинадиган кунга кўчирган бўлса, беларуслар ўз жанговар кучларини 3 июл – Минск шаҳри фашистлардан озод қилинган кунда кўрикдан ўтказадилар.

 Молдова, Туркманистон, Гуржистон эса бу йилги тадбирлардан воз кечганини Германия устидан қозонилган ғалабанинг бу йилги санаси юбилей санаси эмаслиги билан изоҳлади.

 Болтиқбўйи давлатлари 9 майни Европа куни деб атай бошлаганлар. 8 майни эса тақвимга нацизм тор-мор қилинган кун ва иккинчи жаҳон уруши қурбонларини хотирлаш куни сифатида киритганлар.

2015 йилдан бошлаб Украинада мудҳиш қирғинбарот якунланган кун майнинг тўққизинчисида эмас, Ғарбий Европадаги каби майнинг саккизинчисида тантана қилинадиган бўлди.

 Ўзбекистон аҳли учун эса 9 май Хотира ва қадрлаш кунидир.

Имроҳ Аминов

манба: tafsilot.uz

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан