Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Bloomberg: Саудия Арабистони АҚШ, Европа ва Осиё учун мўлжалланган нефть нархини оширади
3.02.2017 12:17,  
3

Саудия Арабистони март ойидан АҚШ, Европа ва Осиёга экспорт учун мўлжалланган нефть нархини оширади. Бу ҳақда мамлакатнинг Saudi Aramco давлат нефть компанияси манбаларига таяниб, Bloomberg маълум қилди.

Жумладан, нефтнинг енгил нави нархи осиёлик мижозлар учун 30 центга ошган, бироқ унинг охирги нархи кўрсатилмаган. АҚШ, Шимоли-Ғарбий Европа, Ўрта Ер денгизи ва Осиёда сотиладиган барча нефть турлари нархи ошган.

Ўтган йили ҳам Saudi Aramco Осиё ва АҚШ учун нефтининг деярли барча турларига нархларни оширганди.

Экспертлар 2016 йил бошидан нефть котировкаларининг 80 фоизга кўтарилгани Саудия Арабистонига хом ашё баҳосини оширган тақдирда ҳам дунёдаги йирик экспортчи мақомини сақлаб қолишига ишонч уйғотганини таъкидламоқда.

Саудия Арабистони 2016 йилда Хитойга нефть етказиб бериш бўйича Россия, Уммон, Ангола ва Ироқ билан рақобат қилган. Йил якунларига кўра, Россия бу борада Саудия Арабистонини ортда қолдирган ва Хитойга 16,87 млрд долларлик 52,5 млн тонна нефть сотган. Саудия Арабистони эса Хитойга 15,57 млрд долларлик 51 млн тонна нефть сотган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан