Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Халқаро меҳнат ташкилоти: Ўзбекистонда болалар меҳнатидан фойдаланишга чек қўйилди
3.02.2017 15:16,  
19

Халқаро меҳнат ташкилоти (ХМТ) экспертлари иштирокида ўтказилган пахта теримида болалар меҳнатидан фойдаланишни мониторинг қилиш натижалари Ўзбекистонда пахта йиғим-теримида болалар меҳнатидан фойдаланишга чек қўйилганини кўрсатди, дейилади Жаҳон банки сайтидаги хабарда. Бу ҳақда РИА Новости хабар қилмоқда.

"Болалар меҳнатидан фойдаланишга йўл қўйилмаслиги жамиятнинг барча қатлами: ҳукумат, ўқитувчилар, мутахассислар, фермерлар, ота-оналар ва болаларнинг ўзлари томонидан эътироф этилмоқда. Ўзбекистонда болалар меҳнатидан фойдаланишга чек қўйилди", — дейилади ХМТнинг 2016 йил кузидаги пахта кампаниясини мониторинг қилиш натижалари бўйича ҳисоботида.

Хабарда айтилишича, Ўзбекистон кенг миқёсдаги пахта йиғим-терими даврида мажбурий меҳнатдан фойдаланишни камайтириш бўйича чора-тадбирлар режасини амалга оширмоқда.

Мониторинг натижаларига кўра, Ўзбекистон ҳукумати ва мамлакат касаба уюшмалари федерацияси пахта терими даврида вазиятни назорат қилиш бўйича самарали фаолиятни йўлга қўйди. Хусусан, бутун мамлакат бўйича аҳолининг меҳнат қонунчилиги бузилиши ҳолатлари ҳақида хабар қилишига имкон берувчи call-марказлар ташкил этилди. Бундан ташқари, болалар меҳнати ҳамда мажбурий меҳнатга йўл қўйилмаслиги борасида 800 дан ортиқ баннер ўрнатилди, 400 минг плакат жойлаштирилди, 100 минг брошюра чоп этилди, теле ва радиоканаллар жалб этилди ҳамда смс хабарлар тарқатилди.

2008 йил апрелда Ўзбекистон болалар меҳнатидан фойдаланишни тақиқлаш тўғрисидаги Женева Конвенциясини ратификация қилган. Шу билан бирга, айрим нодавлат ташкилотларининг фикрича, қишлоқ хўжалиги соҳасида болалар меҳнатидан фойдаланиш ҳолатлари қайд этилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан