Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Шавкат Мирзиёев Сергелида бунёд этилаётган кўп қаватли уй-жойлар билан танишди
3.02.2017 21:22,  
2

Сергели туманида 2016-2017 йиллар режасига асосан 4284 хонадондан иборат 102 замонавий кўп қаватли уй-жой қуриш ишлари амалга оширилмоқда. Шавкат Мирзиёев 3 февраль куни туманда бунёд этилаётган мазкур кўп қаватли уй-жойлар билан танишди, деб хабар беради ЎзА. 

Ватанимиз мустақиллигининг 26 йиллиги арафасида ушбу уй-жойнинг 66 тасини фойдаланишга топшириш кўзда тутилган. Шунингдек, таълим муассасалари, кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектлари, аҳолига маиший хизмат кўрсатиш шаҳобчалари ҳам барпо этилади. 

Асосий мақсадимиз одамларга қулайлик яратиш, уларнинг турмуш фаровонлигини юксалтириш, деди Президентимиз. Аҳолининг эҳтиёжи, талабидан келиб чиқиб бундай уйларни Тошкент шаҳрининг 10 туманида 10 тадан қуришни режалаштирмоқдамиз. 

Шавкат Мирзиёев мутасадди раҳбарлар ва мутахассисларга мазкур иншоотларни бугунги кун талабларига тўла жавоб берадиган пухта лойиҳалар асосида қуриш, уларни энг замонавий инфратузилмалар билан таъминлаш бўйича зарур тавсиялар берди. 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан