Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






АҚШ ҳарбийлари Яманда тинч аҳолини ўлдирганини тан олди
3.02.2017 21:33,  
13

АҚШ армияси марказий қўмондонлиги ўтган ҳафтада Ямандаги ҳарбий амалиёт пайтида тинч аҳоли вакиллари ўлимига сабаб бўлганини тасдиқлади. Бу ҳақида Al Jazeera​ телеканали хабар бермоқда.

Чоршанба куни Америка армиясининг Шимолий Африка, Яқин Шарқ ва Марказий Осиё бўйича ҳарбий қўмондонлиги бош штаби эълон қилган баёнотда «29 январь куни Яманнинг Байда вилоятида амалга оширилган ҳарбий амалиёт вақтида тинч фуқаролар ҳалок бўлгани эҳтимолдан холи эмаслиги ва қурбонлар орасида болалар ҳам бўлиши мумкинлиги» эътироф этилган.

Яман расмийлари ҳужум оқибатида 16 нафар тинч аҳоли вакиллари, жумладан, 8 нафар аёл ва 8 нафар бола ҳалок бўлганини хабар қилган эди. Америкалик ҳарбийларнинг баёнотида қурбонлар сони аниқ кўрсатилмаган. Аввалроқ АҚШ армиясининг ҳаво ҳужумларида “ал-Қоида”нинг Ямандаги раҳбарлари ўлдирилгани маълум қилинган эди.

Ҳаво ҳужуми оқибатида бир қанча аҳоли турар-жойлари ёниб кетган. Ёнғин оқибатида АҚШ фуқароси бўлган, 8 ёшли яманлик қиз ҳам ҳалок бўлгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Қизнинг отаси АҚШ фуқароси Анвар Авлақий 2011 йилда дрон ҳужумида ўлдирилган эди. АҚШ расмийлари америкалик қизнинг ўлими ҳақида ҳеч қандай маълумот бермаган.

29 январь куни содир этилган ҳужум АҚШ ҳукуматига Доналд Трамп бошчилик қила бошлагандан бери америкалик аскарлар амалга оширган илк ҳарбий амаллиёт бўлган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан