Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Xiaomi Mi 5C февраль ойида намойиш этилиши мумкин
4.02.2017 12:12,  
2

Xiaomi компаниясига тегишли корхоналарнинг бири томонидан яратилган Pinecone процессори билан жиҳозланадиган Xiaomi Mi 5C февраль ойида намойиш этилиши кутилмоқда, деб ёзмоқда Terabayt сайти IHS Technology раҳбари Кевин Ван маълумотларига таяниб.

Ваннинг маълум қилишича, янги моделга саккиз ядроли юқорида номи келтирилган чипсет (Cortex-A53+Cortex-A73), 5,5 дюймли Full HD экран, 3 ГБ тезкор ва 64 ГБ доимий хотира ўрнатилади.

Қурилмаган жойланадиган камераларнинг аниқлиги 12/8 Мп. У Android 6.0 базасида яратилган MIUI 8 интерфейсида ишлайди.

Эслатиб ўтамиз, Xiaomi февраль охирида Барселона (Испания) шаҳрида бўлиб ўтадиган MWC 2017 кўргазмасида иштироқ этишни режалаштирмаган. Шу боис Xiaomi Mi 5C тез орада омма эътиборига ҳавола этилиши эҳтимолдан холи эмас.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан