Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Apple Ҳиндистонда iPhone ишлаб чиқаришни бошлайди
4.02.2017 12:14,  
5

Ҳиндистон ҳукумати АҚШнинг Apple компаниясига мазкур мамлакат ҳудудидаги Карнатака штатида ўз қурилмаларини ишлаб чиқаришга рухсат берди, деб ёзмоқда Terabayt нашри.

Apple штатнинг Бангалор шаҳрида шу йилнинг апрель ойидан бошлаб ўзига қарашли қурилмаларни тайёрлашни йўлга қўяди. Бу ҳақда Ҳиндистон ахборот технологиялари ва биотехнологиялар вазири Приянк Харж AFP нашрига берган баёнотида маълум қилган.

Айни Apple Ҳиндистон смартфон бозорининг бор-йўғи 2 фоизини банд қилиб, асосий рақиби Samsung фирмасидан анча орқада қолиб келмоқда. Шундай бўлса-да, у мамлакатдаги премиум смартфонлар (450 доллардан юқори) бозорининг катта қисмини эгаллаган ва бу сегмент йилдан-йилга ўсиб бораётгани қайд этилмоқда.

Ҳиндистонда смартфонлар ишлаб чиқариш борасида Apple Тайваннинг Wistron компанияси билан ҳамкорлик қилиши кутилмоқда. Агар ушбу режа амалга ошса, Apple, шубҳасиз, Ҳиндистон бозоридаги позицияларини яқин келажакда кескин тарзда мустаҳкамлаб олиши ҳеч гап эмас.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан