Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






АҚШ мудофаа вазири: Эрон терроризмнинг асосий ҳомийларидан биридир
4.02.2017 12:16,  
5

АҚШ мудофаа вазири Жеймс Мэттис Эронни терроризмнинг асосий ҳомийларидан бири деб атади. Тегишли баёнот билан у япониялик ҳамкасби Томоми Инада билан учрашув якунидаги матбуот анжуманида чиқиш қилди, деб ёзади «ТАСС».

"Эронга тўхталадиган бўлсак, бу давлат жаҳон терроризмининг ҳомийларидан бири ҳисобланади. Биз буни Эронга билдириб қўйишимиз керак", - деган Пентагон раҳбари. 

Шу билан бирга, Мэттиснинг қўшимча қилишича, у "Эрон муаммоси туфайли Американинг Яқин Шарқдаги кучларини кўпайтиришга зарурат кўрмаяпти".

АҚШ 3 февраль, жума куни Эрон бўйича санкцияларни кенгайтирди ва қора рўйхатга 13 киши ва 12 та тузилмани қўшди. Ушбу чекловлар Теҳрон томонидан баллистик ракеталар ишлаб чиқилиши дастурига алоқадор бўлган ёки «ислом инқилоби посбонлари» Корпусини қўллаб-қувватлаётганларга нисбатан киритилади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан